Зирҳли техника, авиация: Қозоғистон Ўзбекистон билан қўшма машғулотлар ўтказмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Гвардия гарнизонида Қозоғистон ва Ўзбекистон Қуролли кучлари махсус бўлинмаларининг қўшма тактик ўқув машғулотлари бошланди, дея хабар беради Kazinform.

«Қалқон-2021» ўқув машғулотларида мамлакатимиздан 250 га яқин ҳарбий хизматчи, 40 дан ортиқ зирҳли ва моторли техника, ўн бирлик самолётлар, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари иштирок этмоқда.

Машғулотлар давомида икки давлат ҳарбий хизматчилари қўшимча тактик бўлинма таркибида қўшма махсус операцияни ташкил этиш ва ўтказиш масалаларини ишлаб чиқади», — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

Қозоғистон ва Ўзбекистон Қуролли кучлари махсус бўлинмалари ўртасидаги «Қалқон-2021» қўшма тактик-махсус ўқув машғулотлари жорий йилнинг 5 ноябр куни якунланади.

Сўнгги хабарлар