Ўзимни Қозоғистон терма жамоасида кўрсатиш вақти келди - Тимофей Скатов

None
ASTANA. Кazinform – 4-5 феврал кунлари теннис бўйича Қозоғистон терма жамоаси Дэвис кубоги саралаш ўйинида Чили терма жамоаси билан тўқнаш келади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Агар Қозоғистон Ла Серенада бўлиб ўтадиган ўйинда ғалаба қозонса, Дэвис Кубоги финал босқичи – тўртинчи бор жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, Тимофей Скатов миллий терма жамоа сафида илк бор иштирок этмоқчи. Бир ҳафта олдин у Чили жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бири Алехандро Табило билан учрашиб, уни мағлуб этганди. Шу боис мураббийлар штаби Т.Скатовга катта умид билдирмоқда.

«Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳамма нарсага тайёр туриш керак. Мусобақа узоқ давом этади, жуда рақобатбардош бўлади ва асабийлашиш эҳтимоли бор. Қолаверса, биз меҳмонда ўйнаймиз. Мухлислар ўз теннисчиларини қўллаб-қувватлашлари аниқ. Бироқ, биз кучлимиз ва қўлимиздан келганини қиламиз. Ҳеч қандай ҳаяжон йўқ. Аммо сардор, бутун жамоа ва бутун мамлакат мен билан, шунинг учун мен ўзимнинг энг яхши ўйинимни кўрсатишга тайёрман», — деди Қозоғистоннинг иккинчи ракеткаси Тимофей Скатов.

Мураббийлар ҳам катта тажрибага эга Александр Недовесов ва Андрей Голубев жуфтлигига таянадилар.

«Чили терма жамоасининг жуфтлик баҳсларида исталган 4-5 нафар теннисчи кортга чиқиши мумкин. Уларнинг индивидуал тест натижалари яхши. Очиғи, осон ўйин бўлмайди. Шунинг учун биз ҳамма нарсага тайёрмиз», - деди А. Голубев.

Қозоғистон ва Чили ўртасидаги ўйинга қуръа ташлаш маросими 3 феврал куни бўлиб ўтади.

Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар