ЖССТ Шимолий Кореяга коронавирусга қарши курашда ёрдам беришга тайёр
13 Май 09:28

ЖССТ Шимолий Кореяга коронавирусга қарши курашда ёрдам беришга тайёр

NUR-SULTAN. Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) пайшанба куни Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР)га COVID-19 инфекциясининг биринчи ҳолати қайд этилганидан кейин мамлакатга ҳалокатли вирусга қарши курашда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда БМТ янгиликлар сайтига таяниб, Kazinform хабар берди.

ЖССТ Шимолий Корея расмийлари билан алоқада эканини маълум қилмоқда, бироқ мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигидан ҳеч қандай расмий хабар олмаган. Мамлакат давлат ОАВлари Пхеньянда омирон штамми билан касалланиш аниқлангани ҳақида хабар берган.

ЖССТнинг Шимолий Кореядаги вакили Эдвин Салвадор ташкилот мамлакатга COVID-19га тайёргарлик кўриш ва унга жавоб қайтариш бўйича миллий режани ишлаб чиқишда ёрдам беришга тайёрлигини айтди. Мазкур режа вилоят миқёсида кўриб чиқилди ва тасдиқланди. Бу Пхеньянга COVAX ташаббуси доирасида COVID-19 вакцинасини олиш имконини беради.

Аввалроқ Kazinform Шимолий Кореяда коронавирус билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берган эди.

Янгиликлар

Архив