ЖССТ: сўнгги ҳафтада дунёда касалланганлар сони 9 фоизга камайди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада 6,5 ​​миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган ва 14 минг киши вафот этган. Бу кўрсаткич ўтган ҳафтага нисбатан 9 фоизга кам. Ваҳоланки, сўнгги 2 ҳафта ичида Қозоғистонда коронавируснинг тарқалиш даражаси 3,2 баробарга ошди. Дунё ва Қозоғистондаги эпидемиологик вазият ҳақида Кazinform экспертининг материалида ўқиш мумкин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 3 фоизга камайди. Хусусан, Тинч океанининг ғарбий минтақаси ва Африкада касалланганлар сонининг кўпайиши кузатилмоқда. Европа ва Шарқий Ўрта ер денгизида касаллик юқтирганлар сезиларли даражада камайди.

Ғарбий Тинч океани, Шарқий Ўрта ер денгизи ва Жануби-Шарқий Осиёда ўлимнинг сезиларли ўсиши кузатилди. Европада касаллик даражаси пасаймоқда. Сўнгги бир ҳафта ичида энг кўп касалланганлар Японияда қайд этилган. Уларнинг сони 1 379 099 кишини ташкил этади. АҚШда - 923 366 киши, Корея Республикасида - 564 437 киши, Германияда - 459 724 киши ва Италияда 394 583 киши вирусни юқтирган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 3 август ҳолатига кўра, пандемия бошланганидан бери 557 018 226 кишида коронавирус аниқланган ва 6 401 046 киши вафот этган. Қуйидаги жадвалда сиз охирги ҳафтада дунё бўйлаб ҳар 100 000 кишига тўғри келган CОVID-19 ҳолатлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш мумкин.



Европа минтақасида ҳар ҳафта 1,9 миллиондан ортиқ янги ҳолат қайд этилади. Бир ой олдин, омикроннинг янги штаммлари тарқалиши туфайли касалланишлар кескин ошган. Бироқ сўнгги ҳафтада вирусга чалинганлар сони 35 фоизга камайди. Ўлим даражаси ҳам 26 фоизга камайди. Бироқ, Германияда вирус юқтирганлар сони ҳали ҳам юқори. Бу мамлакатда ҳар куни 80 мингдан ортиқ одамда коронавирус аниқланмоқда.

ЖССТ маълумотларига кўра, сўнгги ҳафтада дунёнинг 69 та давлатида касалликнинг кучайиши кузатилган. Россияда касаллик 68 фоизга, Венгрияда 40 фоизга ошди. Ғарбий Тинч океани минтақасида инфекциялар сонининг 20 фоизга, Африкада эса 5 фоизга ўсиши кузатилди. Шу билан бирга, Тинч океанининг ғарбий минтақасида ўлим даражаси 44 фоизга, Жануби-Шарқий Осиёда эса 20 фоизга ошгани қайд этилган. Бундан ташқари, Туркияда сўнгги бир ҳафта ичида вирус юқтириш даражаси 1,5 баробар ошди. Охирги кунларда вирус билан касалланган 50 мингдан ортиқ одам қайд этилган.

Қозоғистондаги эпидемия ҳолати

Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 1 миллион 362 минг 647 нафарга етди. Ўтган бир суткада 2579 киши коронавирусга чалинган.


Болалар ўртасида коронавирус юқтириш ҳолатлари

4 август куни Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният мамлакатда 400 дан ортиқ бола коронавирус билан касалланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, йил бошидан буён 6 мингдан ортиқ бола коронавирус билан касалланган. Вазир болалар касаллик билан қандай курашаётгани ҳақида гапирди.

«Ҳозирги кунда 423 нафар бола шифохоналарда даволанмоқда. Ҳар бир боланинг соғлиғини вазирлик даражасида кузатиб борамиз. Ҳозир касал бўлган болаларнинг 21 фоизи енгил, 77 фоизи ўртача ва 0,7 фоизи оғир даражада. Яъни, ҳозир 3 нафар бола реанимацияда. Шифокорлар ўша болаларнинг соғлиғини назорат қилмоқда, даволаш жараёнига республика миқёсидаги мутахассислар жалб этилган», — деди вазир.


Вазирнинг сўзларига кўра, сўнгги икки ҳафта ичида мамлакатда коронавируснинг тарқалиш даражаси 3,2 баробарга ошган. Унинг таъкидлашича, вируснинг бу тури енгил бўлса-да, бир неча тоифадаги одамлар учун хавфли.

«Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони ортиб бормоқда. Ўсиш барча ҳудудларда қайд этилган. Охирги икки ҳафтада олдинги икки ҳафтага нисбатан касалланганлар сони 10 714 тадан 34 550 тага, яъни 3,2 баробарга ошган. Огоҳлантирмоқчиманки, коронавирус енгил бўлса-да, ўз вақтида даволанмаса, у янада кучаяди», — деди Ажар Ғиният.

Вазир, шунингдек, коронавирус билан касалланган қозоғистонликларнинг 94 фоиздан ортиғи амбулатория шароитида даволанаётганини эслатди. Унга кўра, ҳозирда республикада 5062 ўрин мавжуд.

«191 юқумли касалликлар шифохонасида КВИ бўйича стационар ёрдам кўрсатилади, ўрин билан таъминланганлик 28 фоизни, интенсив терапия ўрин-жойлари 7 фоизни ташкил этади. Инфекцион ўрин-жойларлардан фойдаланиш кўрсаткичи айниқса Нур-Султан шаҳрида (55 фоиз) ва Шимолий Қозоғистон вилоятида (59 фоиз) яққол сезилади», - деди вазир.

Ажар Ғиният, шунингдек, агар бирон бир вилоят ёки республика «қизил» зонага кирса, коронавирусга қарши қатъий чоралар жорий этилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 5 август ҳолатига кўра, Қозоғистон вилоятларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасида «қизил» зонада бирор ҳудуд йўқ. «Сариқ» зонага фақат Нур-Султан шаҳри киради. «Яшил» зонада эса – Алмати, Чимкент шаҳарлари, Алмати, Ақтўбе, Атирау, Ақмола, Абай, Ғарбий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Жетису, Қарағанди, Қостанай, Қизилўрда, Манғистау, Улитау, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Туркистон вилоятлари.


Сўнгги хабарлар