ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус Алматига келди

None
None
ALMATY. Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус норасмий ташриф билан Алматига келди, дея хабар бермоқда Kazinform.

ЖССТ раҳбари Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният билан биргаликда шаҳар мери Ерболат Досаев билан учрашди, сўнгра С.Д.Асфендияров номидаги Қозоқ Миллий тиббиёт университетига ташриф буюрди.

«Тедрос Гебрейесус Қозоқ Миллий тиббиёт университети музейида университет тарихи билан танишди. Ректор Марат Шоранов Қозоғистондаги энг қадимги тиббиёт университетининг соғлиқни сақлашни ривожлантириш ва коронавирус пандемиясига қарши курашга қўшган ҳиссаси ҳақида сўзлаб берди»

, — дейилади университет матбуот хизмати хабарида.

ЖССТ бош директори университетнинг фахрий меҳмонлари китобида дастхат қолдирди. Академик Шарманов номидаги Шон-шараф залида Тедрос Гебрейесус Қозоғистон фан ва тиббиётининг етакчи намояндалари – Қозоқ Миллий тиббиёт университети профессорлари билан учрашди. Учрашувда доктор дунёдаги эпидемиологик вазиятнинг ривожланиши ҳақидаги мураккаб саволларга жавоб берди.

Фото: media.cnnchile.com

Сўнгги хабарлар