ЖССТ раҳбари CОVID-19 пандемияси 2023 йилда тугашига ишонч билдирди
14 Март, 12:56

JENEVA. Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус CОVID-19 пандемияси 2023 йилда тугашига ва ушбу касаллик билан боғлиқ халқаро фавқулодда вазият режими бекор қилинишига ишонч билдирмоқда. Бу ҳақда у соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун кичик Томас Фрэнсис медали билан тақдирланганида айтди, деб хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.
«Ишончим комилки, бу йил биз CОVID-19 соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазият ва пандемия сифатида тугайди, деб айта оламиз», – деди Гебрейесус.
У 11 март куни «ЖССТ CОVID-19 нинг глобал тарқалишини пандемия деб таърифлаш мумкинлигини биринчи марта эълон қилганига» уч йил бўлганини эслатди.
Фото: Артем Иванов/ ТАSS
Оммабоп