ЖССТ QazVac вакцинасини  рўйхатга олишни 2022 йил охирида бошлаши мумкин
19 Январь 08:20

ЖССТ QazVac вакцинасини  рўйхатга олишни 2022 йил охирида бошлаши мумкин

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Қозоғистоннинг QazVac вакцинасини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида рўйхатдан ўтказиш муддати ҳақидаги саволга жавоб берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Сиз тушунишингиз керак. Аниқ ўлчамлар мавжуд. Қозоғистон дастлаб Миллий регуляторнинг биринчи даражасида эди. Саккиз ой ичида биз иккинчи даражага етдик. Энди 2022 йил охиригача учинчи даражага олиб чиқиш вазифаси турибди. Қозоғистон Миллий регуляторнинг учинчи даражасига етганда, бизнинг эмлаш Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан расман кўриб чиқилади. Бу халқаро стандарт, бу талаб», - деди у ОАВнинг саволига жавоб берар экан.

Унинг сўзларига кўра, давлат бу билан чекланмайди.

«Бугунги кунда 25 та давлат билан вакцина паспортларимизни ўзаро тан олиш бўйича келишувларимиз бор. Бу борада Ташқи ишлар вазирликлари, элчихоналар билан ҳамкорликда аниқ ва изчил ишлар олиб борилмоқда.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, бизнинг вакцинамиз 86-90 фоиз самарали. Шунинг учун кўпчилик буни тан олади. Бу ҳақда мутахассисларимиздан билиб олишингиз мумкин», — деди Бош вазир ўринбосари.

«Бу ЖССТ Қозоғистондаги вакцинани 2022 йил охиригача рўйхатдан ўтказмайди, деганими?», деб сўради ОАВ вакили. «Ҳа, биз миллий регуляторнинг учинчи даражасига чиққанимиздан бошлаб рўйхатга олиш бошланади. Ҳозир у кўриб чиқилмоқда. Лекин бунинг учун мамлакатимиз, Миллий регулятор учинчи даражага чиқиши керак. Шундай экан, бу ташкилотга аъзо барча давлатлар учун асосий талаб», - деди Ерали Тоғжанов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Янгиликлар

Архив