ЖССТ «омикрон» билан пандемия тугаши ҳақидаги миш-мишларни рад этади

Фото: None
GENEVA. Kazinform - «Омикрон» CОVID-19 нинг охирги варианти эканлиги ва пандемия у билан тугаши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди: ҳозирги тарқалиш даражасида ҳеч нарсани инкор этиб бўлмайди. Бу ҳақда ЖССТ вакили 18 январ куни бўлиб ўтган брифингда журналистлар саволларига жавоб бераркан, маълум қилди, дея хабар беради Kazinform БМТ янгиликлар хизматига таяниб.

Ўтган ҳафтада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, янги CОVID-19 ҳолатлари сони 20 фоизга ошган – сўнгги етти кун ичида 19 миллион киши касал бўлган. ЖССТ эслатадики, бу рақамлар фақат расмий рўйхатга олинган ҳолатларни акс эттиради ва ҳақиқий рақам анча юқори бўлиши мумкин. Ўлим даражаси ўзгаришсиз қолди - тахминан 45,000 ҳолат.

«Баъзи мамлакатларда касалланиш чўққиси ўтиб кетган бўлиши мумкин ва бу энг ёмони тугаганига умид беради. Аммо ҳозирча ҳеч бир давлат хавф тугади деб тахмин қила олмайди», - деди ЖССТ бош директори доктор Тедрос Гебрейесус. У, айниқса, эмлаш даражаси паст мамлакатлардаги вазиятдан хавотирда. Унинг сўзларига кўра, CОVID-19 га қарши эмланмаганларда оғир касаллик ва ўлим хавфи юқори.

«Омикрон», ўртача, камроқ жиддий инфекцияларни келтириб чиқариши мумкин, аммо уни камроқ хавфли деб ҳисоблаш хатодир. Унинг сўзларига кўра, «омикрон» касалхонага ётқизиш ва ўлимга олиб келиши мумкин, шунингдек, аҳолининг энг заиф қатламлари орасида тез тарқалади. ЖССТ маълумотларига кўра, кўплаб мамлакатлар учун кейинги ҳафта жуда муҳим бўлади - соғлиқни сақлаш тизими янада юқумли вариантнинг тарқалиши билан боғлиқ ортиб бораётган иш юкламасини енгиб ўтганми ёки йўқми аниқ бўлади.


Сўнгги хабарлар