ЖССТ маймун чечаги хавфини баҳолаш учун фавқулодда вазиятлар қўмитаси вакилларини бирлаштиради

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Дунёнинг 39 давлатида маймун чечаги касаллиги аниқланди, дея хабар беради Кazinform Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сайтига таяниб.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечаги касаллигининг дунёда тарқалишини муҳокама қилиш учун фавқулодда вазиятлар қўмитаси вакилларини бирлаштиради

ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесуснинг айтишича, маймун чечаги эпидемиясининг суръати хавотирли. Қўмита маймун чечаги дунё аҳолиси учун хавф туғдирадими, деган саволга жавоб топади, деган умидда.

Халқаро ташкилот бош директорининг сўзларига кўра, ЖССТ вакиллари маймун чечагини оммавий эмлашга ҳожат йўқлигини айтишмоқда.

Йил бошидан буён 39 мамлакатда тасдиқланган ҳолатлар сони 1,6 кишига етди ва яна 1,5 минг киши юқтириши мумккинлиги ҳақида прогноз мавжуд.


Сўнгги хабарлар