+7 (701) 759 90 19
USD 405.69 EUR 455.51
RUB 5.72 CNY 57.42
Янгиликлар

ЖССТ коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини ҳақида огоҳлантирмоқда

26 Май 10:22
Баҳам кўринг:
ЖССТ коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини ҳақида огоҳлантирмоқда

BRUSSEL. Kazinform - Коронавирус эпидемиясининг пасайиши кузатилган давлатлар, агар улар назоратни заифлаштирса, эпидемиянинг иккинчи тўлқинига дуч келишлари мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда вазиятлар дастурининг раҳбари Майкл Райан душанба куни бўлиб ўтган онлайн-брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform махсус мухбири.

Ўхшаш янгиликлар

Майкл Райаннинг сўзларига кўра, дунё эндигина коронавирус пандемиясининг биринчи тўлқинининг ўртасига етиб келди. Сабаби касаллик Марказий ва Жанубий Америкада, Жанубий Осиё ва Африкада авжига чиққан. Касалликнинг тарқалиши тўлқинга ўхшашдир: ўсгандан кейин пасайиш кузатилади ва кейин инфекция яна бошланади.

ЖССТ маълумотларига кўра, мутахассислар «иккинчи тўлқин» тушунчасини қуйидагича изоҳлайдилар: биринчи тўлқинда беморларнинг сони минимал даражага туширилади ва бир неча ойдан кейин касаллик яна авжига чиқади.

«Ва бир неча ойдан кейин бу кўплаб мамлакатларда акс этади», - деди Райан.

Шу билан бирга, пандемиянинг иккинчи босқичи мавсумий грипп пайтига тўғри келиши мумкин.

Шу муносабат билан, дунё мамлакатлари коронавирус учун тестларни тўхтатмасдан, соғлиқни сақлаш соҳасида кенг қамровли чораларни кўришни ва унинг тарқалиш йўлларини ўрганишда давом эттиришлари керак.

Муаллиф: Тимур Дуйсекеев

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив