ЖССТ: коронавирус билан боғлиқ вазият бошидан бошланиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ЖССТ вакили Женевада ўтказилган брифингда коронавирус билан боғлиқ вазият бошидан бошланиши мумкинлигини, бунга етарлича далиллар борлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform БМТ янгиликлар сайтига асосланиб.

Ташкилотнинг маълумотларига кўра, дунёда коронавирус юқтирганлар сони 16 миллионга етди, шундан 640 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Умумий аҳвол жуда мураккаб: баъзи жойларда вирус агрессив тарзда тарқалмоқда, баъзи жойларда янги юқтириш ҳолатлари жуда кам, баъзи мамлакатлар эса эпидемияни енгиб ўтган бўлса ҳам, янги ҳолатлар қайд этилган.

«Ҳеч бир мамлакат карантинга қайтишни истамаслиги аниқ. Унинг иқтисодий ва бошқа оқибатлари етарли. Аммо вируснинг қандай тарқалишини тўғри тушунсак, тегишли чора-тадбирларни қўллай оламиз», деди ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар бўйича ижрочи директори Майк Райан.

Унинг сўзларига кўра, кўрилаётган чоралар аниқ ва тизимли бўлиши керак. «Агар кўрсатмалар ҳар икки соатда ўзгарса, бу аҳоли учун жуда қийин, бу одамларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. ЖССТ баъзи босқичларда уларнинг самарадорлигини таъминлаш учун аниқ чоралар кўришни тавсия қилади», - деди у.

Майк Райан, шунингдек, давлатларни «муаммони яширмасликка» чақирди.

«Ҳокимиятларнинг ҳақиқий вазиятни яшириши ёки уни чиройлироқ қилишга уриниши хавфлидир. Мамлакатлар ҳақиқий вазиятни етказиб беришларини ва касаллик тарқалишини олдини олиш чораларини кўришларини истайман», - дея қўшимча қилди Райан.
Сўнгги хабарлар