ЖССТ Хитойнинг учинчи вакцинасини тасдиқлади
20 Май 17:00

ЖССТ Хитойнинг учинчи вакцинасини тасдиқлади

NUR-SULTAN. Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойнинг коронавирусга қарши учинчи вакцинасини тасдиқлади. Бу Sinopharm ва Sinopec препаратларидан кейинги ЖССТ томонидан сертификатланган учинчи Хитой вакцинасидир, дея хабар беради Kazinform Xinhua агентлигига таяниб.

19 май куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Хитойнинг «CanSino Biologics» биофармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирус инфекциясига қарши «Convidecia» вакцинасини тасдиқлади.

Вакцина COVID-19 инфекциясининг оғир белгиларига қарши 92% самарали.

«Convidecia», шунингдек, ЖССТнинг Иммунизация бўйича экспертлар стратегик маслаҳат гуруҳи (SAGE) томонидан кўриб чиқилган бўлиб, 18 ва ундан катта ёшдаги барча ёш гуруҳларида битта 0,5 миллилитр дозада қўллашни тавсия қилинади.

Тез орада вакцинадан фойдаланиш бўйича батафсил тавсиялар эълон қилинади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив