ЖССТ: COVID-19 тарқалиши бўйича янги рекорд қайд этилди

None
None
JENEVA. Kazinform – Сўнгги бир ҳафта ичида дунё бўйлаб коронавирус юқтирганлар сони 2,4 миллион кишига кўпайди. Бу пандемия бошланганидан буён энг юқори кўрсаткичдир, деб хабар беради Kazinform ЖССТ маълумотларга асосланиб.

COVID-19 вирусини юқтирганлар сони тез ўсиб бормоқда. Инфекция туфайли ўлим кўрсатгичи нисбатан барқарор. Сўнгги етти кун ичида 36 мингдан ортиқ одам юқумли касалликдан вафот этди, бу тахминан ўтган ҳафта билан бир хил.

«18 октябрь ҳолатига кўра 40 миллиондан ортиқ одам касаллика чалинган ва қурбонлар сони 1,1 миллионга етган», - дейилади ЖССТ баёнотида.

Энг ёмон эпидемиологик вазият Шимолий ва Жанубий Америкада кузатилмоқда. 12-18 октябрь кунлари 798 минг киши коронавирусни юқтирган ва юқтирганларнинг жами сони 18,8 миллионнан ошган. Бир ҳафта ичида 16000 дан ортиқ одам вафот этган. 18 октябрь ҳолатига кўра, эпидемиядан вафот этганларнинг умумий сони 608 мингдан ортиқни ташкил қилади.

Европада касалланиш ўтган ҳафтага нисбатан 25 фоизга ошди. Инфектсияни юқтирганлар сони 927 мингдан ошиб, жами 8 миллиондан ортиқ кишини ташкил қилди. Бир ҳафта ичида 8000 дан ортиқ одам вафот этди ва қурбонларнинг умумий сони 256000 дан ошди.


Сўнгги хабарлар