ЖССТ: Бўшашмаслик керак - вирус катта тезликда тарқалмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ЖССТ Европа бюросининг фавқулодда вазиятлар бўйича минтақавий директори Дорит Нитцан вирусга қарши курашда бўшашишга ҳали эрталигини таъкидлади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Беморда COVID-19 ёки бошқа бирон бир касаллик борлигини аниқлашда муҳим қадамдир. Қайта таснифлашда COVID-19 ҳолатлари кўпайиши табиий. Қайта ҳисоблаш пайтида ўсиш кескин ошади. Бироқ, бу мамлакатда COVID-19 касаллиги бирдан кўпайганлигини англатмайди», - деди Дорит Нитцан.

Дорит Нитцан бу борадаги ишларни секинлаштирмаслик кераклигини таъкидлади.

«Вирус тарқалмоқда. Буни тўхтатиш учун барчамизнинг ёрдамимиз керак. Барча даражадаги давлат идоралари, тиббиёт ходимлари, фуқаролик жамияти - ҳамма ёрдам бериши керак», - деди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда пневмония билан касалланган беморлар КВИ статистикасига киритилади. Шундай қилиб, COVID-19 бўйича янги статистика 1 августдан бошлаб амалга оширилади.

Сўнгги хабарлар