Жоржия штатида полиция билан тўқнашувда 35 киши ҳибсга олинди

None
WASHINGTON. Кazinform – Жоржия штатида қурилаётган Жамоат хавфсизлиги бўйича ўқув маркази олдида намойишчилар билан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тўқнаш келганидан сўнг полиция томонидан 35 киши ҳибсга олинди, дея хабар беради Кazinform NBC Newsга таяниб.

Полиция маълумотларига кўра, тартибсизликлар якшанбага ўтар кечаси Атланта жанубидаги Де-Калб округидаги «South River» мусиқа фестивалидан кейин бошланган. «Агитатор» деб аталмиш бир гуруҳ қурилиш техникаси ва полиция ходимларига мувофиқлаштирилган ҳужум уюштирди.

Намойишчилар полиция ходимларига қарата тош, ғишт, «Молотов коктейли» ва петардалар улоқтирган, натижада полиция ихтисослаштирилган муассасаси қурилишида бир неча ёнғин келиб чиққан.

Намойишчилар узоқ вақтдан бери Атлантада «Полиция шаҳрини тўхтатинг» шиори остида жамоат хавфсизлиги бўйича ўқув маркази қурилишига қарши чиқишган.

Мамлакатдаги энг йирик ҳуқуқ-тартибот идораларининг ўқув марказларидан бирини фойдаланишга топширишга салбий муносабат полиция томонидан ўқотар қуролдан фойдаланиш оқибатидаги ўлимлар билан боғлиқ бўлиб, бу Америка жамоатчилигида долзарб мавзу бўлиб қолмоқда.

Сўнгги хабарлар