Жорий йилнинг ўн ойида Қозоғистон-Греция ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,4 миллиард долларга етди

None
ASTANA. Kazinform - Жорий йилнинг ўн ойида Қозоғистон ва Греция ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,4 миллиард долларга етди. Бу ҳақда бугун пойтахтда Греция Республикаси Ташқи ишлар вазири Николаос Дендиасни қабул қилган Бош вазир ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Греция Республикаси Жанубий Европадаги муҳим сиёсий ва иқтисодий ҳамкорларимиздан биридир. Бу йил биз дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонламоқдамиз. Вазир Николаос Дендиас билан сиёсий, савдо-иқтисодий соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг келажагини, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни очиқлик ва тўлиқ ўзаро англашув руҳида муҳокама қилдик. Греция мамлакатимизнинг савдо шериги ҳисобланади. Масалан, жорий йилнинг 10 ойида Қозоғистон ва Греция ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 28 фоизга кўпдир»

, - деди Мухтар Тилеуберди.

Вазир тақдим этган маълумотларга кўра, Қозоғистонда 10 минг юнон миллати вакиллари истиқомат қилади. Бундан ташқари, Мухтар Тилеуберди юнон анъана ва урф-одатларини қўллаб-қувватловчи «Филия» уюшмаси Қозоғистоннинг 17 вилоятида фаолият юритаётганини таъкидлади.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар