Жорий йилнинг икки ойида Қозоғистонда 92 минг нафардан ортиқ хотин-қизлар иш билан таъминланди

None
ASTANA. Kazinform – Ўтган йили Қозоғистонда 30 мингга яқин аёл илк бор ишга жойлашди. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатимизда 4,3 миллион аёл меҳнат қилмоқда. Бу банд аҳолининг 48 фоизини ташкил этади. Аёлларнинг 35 фоизи савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида, 32 фоизи таълим, соғлиқни сақлаш ва фанда, 14 фоизи саноат, қурилиш ва транспортда, 9 фоиздан ортиғи қишлоқ хўжалигида меҳнат қилмоқда. Ҳудудларда ҳам хотин-қизларни самарали иш билан таъминлаш борасида фаол ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, ўтган йили 536 минг нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди. Бу йил эса икки ойда 92 минг нафардан ортиқ хотин-қизлар иш билан таъминланди», - деди Тамара Дуйсенова Ҳукумат йиғилишида.

Шунингдек, вазир давлат субсидиялари ҳисобидан ёш хотин-қизларни иш билан таъминлаш ҳам юқори суръатларда амалга оширилаётганини таъкидлади.

Унинг таъкидлашича, ўтган йили 30 мингга яқин хотин-қизлар илк марта иш билан таъминланган.

«Давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган яна бир муҳим чора – хотин-қизларнинг ўз бизнесини очиши учун шароит яратишдир. Ўтган йили 80 минг нафарга яқин хотин-қиз «Тадбиркорлик асослари» курсида таҳсил олди. Натижада 13 минг нафарга яқин хотин-қиз грант олди. Уларнинг 58 фоизи маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун зарур бўлган технологик жиҳозларни харид қилди. 31 фоизи эса чорва молларини сотиб олган», - дейди вазир.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар