Жорий йилнинг беш ойида Нур-Султанда нечта чақалоқ дунёга келди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Йил бошидан буён Нур-Султан шаҳрида 12 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келди. Бундай маълумотларни ҚР Миллий статистика бюроси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«1 июн кунги ҳисоботга кўра, Нур-Султан шаҳри аҳолиси 1 262 280 кишини ташкил қилди. 2021 йилнинг мос даврига нисбатан пойтахт аҳолиси сони 59 619 нафарга кўпайди.

Жорий йилнинг 5 ойида Нур-Султан шаҳрида 12 052 нафар чақалоқ дунёга келди. Ўтган йилга нисбатан ўсиш 1,5 фоизга ошди», - дейилади ҚР Миллий статистика бюроси хабарида.

Бундан ташқари, бюро пойтахтдаги миграция бўйича ҳам маълумотлар билан бўлишди. Унга кўра, январдан май ойига қадар Нур-Султан шаҳрига 54 863 киши келган ва пойтахтнинг 42 048 аҳолиси кўчиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, йил бошидан бери Қозоғистонга 6 мингдан ортиқ одам кўчиб келган.


Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар