Жорий йилнинг 9 ойида Қозоғистонда ЯИМ ўсиши 3,4 фоизни ташкил этди - ҚР Миллий банк
«Жорий йилнинг 9 ойи якунлари бўйича Қозоғистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 3,4 фоизни, нефтнинг ўртача нархи бир баррел учун 68 AҚШ долларини ташкил этди. Бу динамика Қозоғистон иқтисодий ривожланишининг оптимистик сценарийсига мос келади. Бир баррель учун ўртача йиллик нефть нархи 70 доллар бўлган пайтда Миллий банк 2021 йилда ЯИМ ўсишини 3,7-4 фоиз даражасида кутмоқда», - деди Е. Досаев.
Унинг сўзларига кўра, жаҳон ва миллий иқтисодиётнинг бундай тез тикланиши давом этаётган молиявий рағбатлантириш дастурлари ва имтиёзли пул-кредит шароитлари туфайли мумкин бўлган.
«Шу билан бирга, бу омиллар истеъмол талабининг тикланишига ва дунёда инфляция босимининг сезиларли даражада ошишига олиб келди. Бу йил бошидан буён нархларнинг кўтарилиши рекорд даражадаги кўрсаткичларни янгилади. Дунёнинг энг йирик иқтисодиётларида инфляция 13 йиллик энг юқори даражага етди: AҚШда 5,4 фоизгача, Европа Иттифоқида 3,4 фоизгача ошди», - деди у.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов