Жорий йилнинг 7 ойида Қозоғистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3,5 фоизга ошди

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг 7 ойида Қозоғистон ва Россия ўртасидаги товар айланмаси 13,7 миллиард долларга етди. Ўтган йилнинг шу даврида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 13,2 млрд тенгени ташкил этди. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин Москвага амалий ташрифи доирасида Россия Федерацияси Ҳукумати раиси ўринбосари Алексей Оверчук билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди.

Музокаралар чоғида Қозоғистон томонидан кўтарилган энг муҳим масалалардан бири «Астрахан-Манғишлоқ» сув тақсимловчи корхонасини реконструкция қилиш лойиҳасидир. Бундан ташқари, пўлат маҳсулотларини Россияга етказиб бериш, Қозоғистон кўмир ва темир рудаси хомашёсини транзит қилиш, Қозоғистонга товарларни муаммосиз етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдонинг ижобий динамикасини қайд этдилар. 2022 йилнинг январ-июл ойларида Қозоғистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 13,7 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,5 фоизга кўпдир», -дейилади агентлик матбуот хизмати хабарида.




Муаллиф: Алихан Асқар
Сўнгги хабарлар