Жорий йилнинг 11 ойида Қозоғистонда қурилиш соҳасига инвестициялар ҳажми 2,1 баробар ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2011 йилнинг 11 ойида Қозоғистонда қурилиш соҳасига йўналтирилган инвестициялар 2,1 баробар ошди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Маҳаллий ва хорижий сармояларни жалб қилиш иқтисодий ўсишнинг муҳим омили бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, қазиб олувчи бўлмаган саноат инвестициялар учун жозибадор соҳа бўлиб қолмоқда. Жорий йилнинг 11 ойи давомида асосий капиталга инвестициялар ўсиш суръати 2,6 фоизни ташкил этди, шу жумладан, тоғ-кон саноатини ҳисобга олмаганда, асосий капиталга инвестициялар ҳажми 11,7 фоизга ўсди», - деди вазир.

Унга кўра, қурилишга йўналтирилган инвестициялар 2,1 баробар, ишлаб чиқаришга – 50,5 фоизга, қишлоқ хўжалигига – 40,5 фоизга, савдога – 34,2 фоизга, кўчмас мулкка – 18,6 фоизга, молияга – 14,2 фоизга ошган.

«Ҳудудлар орасида энг юқори кўрсаткичлар Чимкент, Алмати шаҳарларида, Ақтўбе ва Павлодар вилоятларида кузатилмоқда», - деди вазир.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар