Жорий йилнинг 10 ойида Қозоғистоннинг нохомашё товарлари экспорти 15,9 млрд долларни ташкил этди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилнинг 10 ойида нохомашё товарлари экспорти ҳажми 15,9 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан ҳам юқори.

Бу ҳақда Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов Facebookда ги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Ижтимоий тармоқдаги постда вазир жорий йилги фаолияти натижалари ҳақида ҳисобот беради.

«Йилнинг сўнгги ойи жуда қизиқарли ва самарали бўлди. Кўплаб учрашувлар, ташрифлар, музокаралар, яхши келишувлар бўлмоқда. Умид қиламизки, яқин келажакда шу декабрдаги барча музокаралар натижаларидан яхши «хулоса» чиқади. Ўтган йили эришган ютуқларимизга тўхталадиган бўлсак, тегишли тадбирлар Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон, БАА ва Эроннинг бир қанча ҳудудларида ўтказилди.

Савдо-иқтисодий миссияларнинг барча иштирокчилари учун давлат турар жой билан таъминлайди (бу йил эса уларнинг сони 250 дан ортиқ). Миссиялар доирасида ташкил этилган В2В учрашувларида мингга яқин потенциал импортчилар иштирок этди.

Савдо-иқтисодий миссияда иштирок этаётган компанияларнинг баъзилари экспортни тезлаштириш дастурининг ўтмишдаги ва ҳозирги битирувчилари. Улардан баъзилари ўз маҳсулотларини Шанхай кўргазмаси ва Дубай-ЭКСПО миллий стендида намойиш этди. Бу ҳам экспортёрларга хизмат кўрсатишни қўллаб-қувватлашнинг бир қисмидир», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, ушбу давлат томонидан қўллаб-қувватлаш воситасини ҳаётга татбиқ этиш натижасида умумий қиймати 280 миллион долларлик 62 та шартнома имзоланган. Шундан 54 миллион доллари акселератор битирувчиларга тегишли. Озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш бўйича шартномаларнинг аксарияти: туз, ун, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, макарон, консерва, асал, ўсимлик мойи, қуруқ сутни қамраб олади. Шунингдек, машинасозлик, металлургия маҳсулотларини етказиб бериш, IТ-хизматлари бўйича шартномалар тузилган.

«Умуман олганда, агар ковиддан олдинги йиллар билан солиштирадиган бўлсак, биз савдо миссиясини ташкил қилиш харажатларини деярли икки баравар камайтирдик. Лекин шу билан бирга улар савдо-иқтисодий миссия иштирокчилари сонини ҳамда экспорт шартномалари сони ва ҳажмини оширишга муваффақ бўлдилар. Натижада экспортчиларни хизмат кўрсатиш бўйича қўллаб-қувватлаш бўйича тўғридан-тўғри харажатларнинг 1 тенгесига ишлаб чиқарувчилар даромадининг 369,6 тенгеси тегишли бўлди.

Умуман олганда, йил яхши экспорт нотаси билан тугайди. 10 ойлик якунларига кўра, жорий йилда нохомашё товарлари экспорти ҳажми 15,9 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилги нохомашё экспортидан ва 2019 йилда дунё билан савдо қилганимиздан кўпдир. Йилнинг умумий натижаларини фақат феврал ойида кўрамиз, аммо бу суръат сақланиб қолишига ишончим комил. Хизматлар экспорти билан бир қаторда (биринчи ярим йилликда эса у 2,7 миллиард долларга ошди), ўйлайманки, биз нохомашё экспортини 25 миллиард долларга етказамиз», - деди Бахит Султанов.


Сўнгги хабарлар