Валюталар курси:
    usd/kzt 434.84 eur/kzt 498.2

    rub/kzt 5.72 cny/kzt 68.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -8 °С
Алматы: 4 °С

Жорий йилнинг 10 ойи давомида ишлаб чиқариш саноати барқарор ўсишни сақлаб қолди

30 Ноябрь 11:40

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 10 ойи давомида Қозоғистонда ишлаб чиқариш саноати барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасида 2025 йилгача ишлаб чиқариш саноати ўсишини 1,5 баробарга ошириш бўйича топшириқ берди. Бу мақсад «Nur Otan» партиясининг cайловолди платформасида ўз ифодасини топган. Бунга эришиш учун иккита асосий вазифа бор. Биринчидан, Индустриялаштириш харитаси доирасида ишлаб чиқариш саноатида янги лойиҳалар ва йирик инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш. Иккинчидан, «Саноат сиёсати тўғрисида»ги қонун лойиҳасида назарда тутилган саноатни давлат томонидан рағбатлантиришнинг янги чора-тадбирларини амалга ошириш», – деди Б. Атамқулов.

Унга кўра, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида Қозоғистонда ишлаб чиқариш саноати барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолди. Кўрсаткич индекси 5,8 фоизга ўсиб, 13,4 трлн тенгени ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўпдир. Саноатнинг деярли барча тармоқларида ижобий динамика кузатилмоқда.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар