Валюталар курси:
    usd/kzt 426.01 eur/kzt 493.75

    rub/kzt 6.05 cny/kzt 66.62
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 6 °С
Алматы: 13 °С

Жорий йилнинг 1 ноябридан Қозоғистонда янги йўллар пуллик бўлади

19 Сентябрь 11:18

NUR-SULTAN. Kazinform - QazAvtoJol компанияси яқин вақт ичида фойдаланишга тайёр бўлган пуллик участкалар сонини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бугунги кунда «Нур-Султан - Павлодар», «Чимкент - Ўзбекистон чегараси» (Тошкент), «Щучинск - Кокшетау», «Қапшағай - Талдиқорған», «Чимкент - Тараз», «Тараз - Қайнар», «Чимкент - Қизилўрда» участкалари пуллик йўллар қаторига қўшилишга тайёр. Бу ҳудудлар барча зарур жиҳозлар билан жиҳозланган. Мазкур участкаларни ишга тушириш тўғрисидаги буйруқлар лойиҳалари давлат органлари томонидан маъқулланган», - дейилади компания хабарида.

I тоифали ушбу йўл участкаларида пуллик йўлларни жорий этиш 2021 йил 1 октябрдан синов режимида, 2021 йил 1 ноябрдан фойдаланишга топширилади.

«2013 йилда биринчи «Нур-Султан - Щучинск» пуллик участкаси жорий қилинганидан буён пуллик йўллар учун тўловлар ставкаси ўзгармади ва ўзгаришсиз қолади. II тоифали йўллар учун тарифларни пасайтириш режалаштирилмоқда. Бу масала давлат органлари билан келишилган , - дейилади хабарда.

Аввал хабар берганимиздек, Қозоғистонда йўл ҳақи ўзгармайди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар