Жорий йилдан аризаларнинг ҳаммаси электрон форматда қабул қилинади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Юртимизда фуқароларнинг давлат органларига мурожаат қилишини осонлаштириш мақсадида «Е-Өтініш» (Е-Ариза) ахборот тизимини тайёрлаш ишлари якунига етди, деб хабар беради Kazinform мухбири ҚР Президенти Администрациясига ҳавола қилиб.

«Халқ овозини эшитадиган давлат» концепциясини амалга оширишда муҳим восита сифатида кўрилган лойиҳани Бош прокуратура Президент Администрацияси аризаларни қабул қилиш бўлими билан биргаликда ишлаб чиқди», - дейилган хабарда.

Аризалар қабул қилишни рақамлаштиришни таъминловчи ахборот тизими:

- давлат органлари ваколатларига кирувчи аризаларни автомат равишда тақсимлаш;

- давлат органлари ўртасида сўровлар сонини оптималлаштириш эвазига аризаларни кўриб чиқиш муддатини қисқартириш;

- аризаларни кўриб чиқишнинг барча босқичида ариза берувчини бохабар қилиб бориш;

- давлат органларига келиб тушган барча аризалардан ягона база яратиш имконини беради.

Шунингдек, «Е-Өтініш» ахборот тизими ариза берувчи билан тескари алоқа ўрнатиб, давлат органлари фаолиятига баҳо беришга имкон яратади.

Ҳозирда «Е-Өтініш» ахборот тизимини апробация қилишга тайёргарлик кўрилмоқда. Шу йил уни барча давлат органлари фаолиятига жорий қилиш режалаштирилган.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар