Жорий йилда Жамбил вилоятига жалб этилган инвестициялар ҳажми 7,4 фоизга ошди

None
ASTANA. Kazinform – Йил бошидан буён Жамбил вилоятига 89,1 миллиард тенге сармоя киритилди ва ўсиш 7,4 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар қўмитасида бўлиб ўтган брифингда вилоят раҳбари Нуржан Нуржигитов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Жорий йилнинг ҳисобот даврида вилоятга 89,1 миллиард тенге сармоя киритилиб, ўсиш 7,4 фоизни ташкил этди. Умуман олганда, жорий йилда вилоятга 572 миллиард тенге сармоя жалб этиш ниятидамиз. Шунингдек, умумий қиймати 85,4 миллиард тенге бўлган 21 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 491 та иш ўрни яратилиши кутиляпти», - деди Жамбил вилояти ҳокими Нуржан Нуржигитов.

Унга кўра, 2025 йилгача умумий қиймати 1 триллион 900 миллиард тенге бўлган 60 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Натижада 4 мингта иш ўрни яратилади.

«Вилоятда ишлар қуйидаги тартибда ташкил этиляпти: Менинг раислигимда ҳар ҳафта инвестицион штаб йиғилиши бўлиб ўтади. Ушбу ишлар натижасида 32 та штаб йиғилишида 84 та, шу жумладан 21 та хорижий инвестиция лойиҳаси кўриб чиқилиб, 69 млрд тенге сармоя киритилди.

Бундан ташқари, апрель ойнинг 26-27 кунлари «ZHEIF-2023» халқаро иқтисодий ва инвестиция форумини ўтказдик. Форум доирасида мамлакатимиз корхоналари ва хорижий инвесторлар ўртасида 17 та шартнома ва меморандумлар имзоланди, жумладан, 5 та йирик хорижий компания билан 700 миллион долларлик, 12 корхона билан 96,5 миллион долларлик.

Ундан ташқари Форум доирасида бир қатор хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан учрашиб, электр энергияси бўйича 3 та, инфратузилма бўйича 4 та, ер масаласи бўйича 5 та, газ бўйича 2 та лойиҳа ижобий ҳал этилди», – деди Н. Нуржигитов.


Сўнгги хабарлар