Жорий йилда йўл қурилиши учун 750 млрд танга ажратилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири А.Мамин 2020 йилда йирик автойўл лойиҳаларини тугаллашга топшириқ берди, деб хабар беради primeminister.kz.

ҚР Бош вазири Асқар Мамин раислигида 2020-2025 йилларга мўлжалланган «Нұрлы жол» давлат дастури доирасида автойўл соҳасини ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

2019 йилда республика аҳамиятига эга 4,4 минг км автойўл қурилди ва таъмирланди. Йил якунлари бўйича, 641 км йўлда транспорт ҳаракатига рухсат берилди. Республика аҳамиятига эга І ва ІІ техник тоифадаги йўлларнинг жами узунлиги 34% (8,2 минг км)га етказилди.

Автомобиль йўллар соҳасига ажратилган 2020 йиллик бюджет 750 млрд тангани ташкил қилади, республика ва маҳаллий аҳамиятга эга йўлларнинг 9,8 минг километри таъмирланади. 4 минг км йўлда қурилиш ишлари олиб борилади.

Йил якуни бўйича умумий узунлиги 2,6 минг км йўл очилиши режалаштирилган. Жумладан, Талдиқорған – Ўскемен (763 км), Қарағанди – Балқаш – Қапшағай (645 км), Қалбатау – Майқапшағай (415 км), Мерке – Бурилбайтал (266 км), Ақтўбе – Атирау – Астрахань (279 км) ва ҳ.к.

Ушбу лойиҳаларга жами 100 мингга яқин ишчи кучи жалб қилинади.


Сўнгги хабарлар