Жорий йилда Туркистон шаҳри газ билан тўлиқ таъминланади

TÚRKİSTAN. Kazinform - Туркистонни газлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда ва бугунги кунда 42 минг аҳоли табиий газ билан таъминланди. Вилоят марказидаги Отрар микрораёни ва ХҚТУ массивида газга уланган уйлар сони 130 тага етди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг кўрсатмаларига биноан, ушбу ишлар микрораён тўлиқ газлаштирилгунга қадар давом этади.
Соҳа мутахассисларининг фикрига кўра, бугунги кунда шаҳарнинг 26 фоизи табиий газ билан таъминланган. Аҳолини табиий газ билан таъминлаш ишлари «Бейнеу-Бозай-Чимкент» магистрал газ қувури орқали ва 11 босқичда амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, қадимий шаҳарда хусусий ва кўп қаватли уйларни газлаштиришнинг 4-навбатининг қурилиши ўтган йили якунланганди.
Натижада шаҳар аҳолисининг 41 фоизи табиий газ билан таъминлаш имкони туғилди. Йил охиригача шаҳар тўлиқ газлаштирилиши режалаштирилган.
Муаллиф: Айнур Ақбаева
- Қозоғистонда 2025 йилга қадар овул жойларда 24 миллион квадрат метр уй-жой қурилади
- Қозоғистонда овулларда 315 янги мактаб қурилади
- Алматида «Нурли жер» дастури асосида бир йилда беш мингдан ортиқ хонадон қурилди
- Туркистон шаҳри уч йўналишда ривожланмоқда
-
Туркистоннинг озиқ-овқат камари тўлиқ қувватга киради
-
Қозоғистонда 27 минг км маҳаллий йўллар таъмирланади