Жорий йилда Шимолий Қозоғистон вилоятида сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун 4 та замонавий омборхона қурилади

None
PETROPAVL. Kazinform – Шимолий Қозоғистон вилоятида сабзавотни янги ҳосил бўлгунча сақлаш масаласини ҳал қилиш мақсадида фермер хўжаликлари ўз маблағлари ҳисобидан 4 та замонавий омборхона қуришни режалаштирмоқда. Вилоятдаги сабзавот омборларининг умумий сиғими яна 10,5 минг тоннага ошади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳудудий коммуникациялар хизматида Шимолий Қозоғистон вилояти қишлоқ хўжалиги ва ер муносабатлари бошқармаси бошлиғи Мейрам Мендибаев келгусидаги режалари билан ўртоқлашди.

Жорий йилда вилоят фермерлари 4,5 миллион гектар майдонга экин экишади, бу ўтган йилга нисбатан 1 минг гектарга кўпдир.

«Жорий йилда вилоят ҳокимининг фармойишига кўра, вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида гречка майдонларини 3 баробарга ошириб, 27 минг гектарга етказишни режалаштирганмиз. Натижада вилоятни маҳсулотимиз билан тўлиқ қоплаймиз. Картошка ва сабзавот майдонларини ҳам кўпайтиряпмиз. Шу боис вилоятдаги 4 та фермер хўжалиги умумий майдони 10,5 минг тонна бўлган замонавий сабзавот омбори қуришни режалаштирган»

, – дейди Мейрам Мендибаев.

Бошқарма бошлиғининг таъкидлашича, айни пайтда Шимолий Қозоғистон вилоятида 59,2 минг тонна сабзавот сақлашга мўлжалланган 59 омборхона мавжуд. Улардан 21 таси совутиш тизими билан жиҳозланган. Бу сабзавотни июнгача чиримасдан сақлаш имконини беради.

Умуман олганда, кейинги икки йилда вилоятда иккита янги сабзавот омбори қурилди. Ўша жойларда 7,5 минг тонна маҳсулот сақлаш мумкин.

Муаллиф: Ақерке Дауренбекқизи

Сўнгги хабарлар