Жорий йилда педагогика фанларига 11 мингга яқин грант ажратилди -вазирлик
7 Июль 07:12

Жорий йилда педагогика фанларига 11 мингга яқин грант ажратилди -вазирлик

NUR-SULTAN. Kazinform – Олий таълимнинг барча босқичлари учун 2022-2023 ўқув йили учун таълим грантлари тақсимоти рўйхати эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform.

ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги маълумотларига кўра, грантларнинг асосий қисми машинасозлик, қайта ишлаш ва қурилиш соҳаларига йўналтирилган бўлиб, уларнинг сони 17 794 тани ташкил этади.

«Педагогика фанлари учун 10 810 грант, ахборот-коммуникация технологиялари учун 9 103 та, табиий фанлар, математика ва статистика йўналишлари учун 6 288 та грантлар мавжуд. Шунингдек, техник йўналишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, давлат буюртмалари улуши 60 фоизга етди. Бакалавриатга 2022-2023 ўқув йилида 73 мингга яқин грант ажратилди», - деб ёзади вазирлик.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари болалари учун квоталар сони ортди. Кўп болали ёки тўлиқ бўлмаган оилалар фарзандлари, шунингдек, алоҳида эҳтиёжли болаларни тарбиялаётган оилаларнинг абитуриентлари грант олиш имкониятига эга бўлади.

Магистратурага 13 мингдан ортиқ, докторантурага эса 1800 дан ортиқ грант ажратилган.

2022-2023 ўқув йили учун таълим грантларини ажратишнинг тўлиқ рўйхати ҚР Таълим ва фан вазирлигининг Миллий тест маркази сайтида эълон қилинган.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив