Жорий йилда пахта экиш камайиб, кунгабоқар ва лавлаги майдонлари кўпаяди – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Абилхайр Тамабек баҳорги дала ишларига тайёргарлик жараёни ва қандай экинлар экилиши ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Вилоят ҳокимликлари маълумотларига кўра, 2023 йилда экин майдонларининг прогноз тузилмаси яратилди.

Масалан, жорий йилда умумий экин майдони 23,4 миллион гектарни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 68,6 минг гектарга кўпдир.

«Ғалла ва дуккакли экин майдонларини 117 минг гектарга, озиқ-овқат экинлари майдонларини 36,5 минг гектарга, қанд лавлаги майдонларини 6,7 минг гектарга кўпайтириш режалаштирилган. Бозор конъюнктурасининг ўзгариши муносабати билан сафора, соя ва хантал каби айрим мойли экинлар майдонлари бироз қисқариши мумкин», — деди Абилхайр Тамабек Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Бундан ташқари, кунгабоқар каби ижтимоий аҳамиятга эга экинлар майдонларини 30,8 минг гектарга, сабзавот, боғ ва картошка майдонларини эса 11,1 минг гектарга кўпайтириш режалаштирилган.

«Намликни кўп талаб қиладиган экинларга келадиган бўлсак, пахта майдонларини ўтган йилга нисбатан 14,8 минг гектарга, яъни 111,4 минг гектарга қисқартириш режалаштирилган, — деди вазир ўринбосари.

Маърузачининг сўзларига кўра, умуман, ғалла, сабзавот, картошка етиштириш учун мўлжалланган майдонлар ички бозор талабини тўлиқ қондириш имконини беради.

Фото: agronom.com.ua

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар