Жорий йилда Орол денгизининг қуриган тубидаги 250 минг гектар ерга саксовул кўчатлари экилади

None
None
OROL. Kazinform – ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Алия Шалабекова иш сафари билан Қизилўрда вилоятига ташриф буюриб, Орол денгизининг қуриб қолган тубидаги фиторомелиорация ишлари билан танишди, дея хабар беради Kazinform.

Эслатиб ўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев 2021-2025 йилларда Орол денгизи этагидаги 1,1 миллион гектар майдонда кўчат экиш топшириқ берган эди.

Қизилўрда вилоятида ўрмон хўжалиги ва ҳайвонот дунёси қўмитаси ҳамда ўрмон хўжалиги муассасалари кўмагида ўтган йили 100 минг гектар майдонга саксовул кўчатлари экилди.

2022-2025 йилларда ҳар йили 250 минг гектар майдонга дарахт кўчатлари экилади.

Айтиш жоизки, жорий йилнинг баҳорида 12 минг гектар майдонга саксовул кўчатлари экилди. Қолганлари кузда экилади.

Вазир ўринбосари Орол денгизининг қуриган тубини ўрмонзорга айлантириш ишлари режа асосида олиб борилаётганини таъкидлади.

Бундан ташқари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда Оролнинг экологик муаммоларини ҳал этишда иштирок этишга тайёрлигини билдирди.



Сўнгги хабарлар