Жорий йилда Нур-Султан шаҳрида 150 минг аҳоли газга уланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Йил бошидан буён 150 минг пойтахт аҳолиси табиий газдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Бундан ташқари, иссиқлик энергияси тақчиллигини бартараф этиш мақсадида олтинчи иссиқлик магистрал қурилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Алтай Кўлгинов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Пойтахтимизда энергия хизматлари сифатини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Дастлаб 7,5 километр иссиқлик тармоқлари қурилиб, таъмирланди. Бу шаҳар электр тармоқларининг ишончлилигини оширади. Шунингдек, 17 километр электр узатиш иншооти қурилиб, таъмирланди. Бу электр тармоқларида технологик авариялар сонини камайтириш ва шаҳарнинг янги ҳудудларини электр энергияси билан таъминлаш имконини берди», — деди А.Кўлгинов.

Пойтахт ҳокими шаҳарни газ билан таъминлаш жараёни ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди.

«Хусусий секторни газлаштириш ишлари давом этмоқда. Аввал 670 километр газ тармоғи қурилган бўлса, жорий йилда 317 километр газ қувури ётқизилди. Шаҳар чеккасидаги 10 та турар-жой массивига табиий газ етказиб берилди, 2 мингдан ортиқ абонент табиий газга уланди. Бу йўналишдаги ишлар давом эттирилади. Агар ўтган йили 43 минг киши газ билан таъминланган бўлса, жорий йилда яна 150 минг киши газга уланди. Техник тавсифлар ҳар куни тақдим этилади. Бугунги кунда пойтахтимиздаги 21 ижтимоий обект газга уланган», — деди ҳоким.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар