Жорий йилда Нур-Султан шаҳрида 12 та мактаб қурилиши якунланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳар ҳокимлиги йил охирига қадар 40 минг ўринли 12 та мактабни фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Нур-Султан шаҳрининг ҳокимлиги таҳририятнинг саволига жавобан маълум қилди.

«2021 йил охирига қадар 40 мингдан зиёд ўқувчига мўлжалланган 12 та мактабни фойдаланишга топшириш режалаштирилган», - дейилади хабарда.

Шунингдек, ҳокимлик вакиллари, ишлаб чиқариш ишлари жадвалига биноан 4 та спорт ва дам олиш иншоотлари қурилмоқда.

Жавобда «Байқоңыр» ва «Сарыарқа» туманлари, «Көктал» турар жой массивида спорт-соғломлаштириш мажмуалари қурилиши август ойига қадар тугатилиши кераклиги айтилган.

Декабр ойида бундай объектларни «Алматы» ва «Есіл» туманларида, шунингдек «Железнодорожный» ва «Үркер» турар жой массивларида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар