Жорий йилда ҚР давлат бюджетига 5 трлн тенге тушди
12 Май 15:32

Жорий йилда ҚР давлат бюджетига 5 трлн тенге тушди

NUR-SULTAN. Kazinform- Жорий йилнинг 4 ойи давомида давлат бюджетига 5 трлн 93 млрд тенге маблағ тушди ва режа 108,6 фоизга бажарилди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Жорий йилнинг 4 ойи якунлари бўйича давлат бюджетига 5 трлн 93 млрд тенге тушди ёки режа 108,6 фоизга бажарилди. Республика бюджетига қарийб 3,4 трлн тенге тушди ёки режа 101,1 фоизга бажарилди», — деди Е. Жамаубаев.

Даромадлар режаси 36 млрд тенгега, шу жумладан солиқлар 24 млрд тенгега, солиқдан ташқари тушумлар 12 млрд тенгега ортиғи билан бажарилди.

Солиқлар бўйича режанинг ортиғи билан бажарилиши юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи, хом нефт учун экспорт божхона тўловлари, қимор ўйинлари учун солиқ ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш солиғи ҳисобидан бўлди.

«Корпоратив даромад солиғига келсак, жорий йилнинг 4 ойи давомида 686 та йирик солиқ тўловчилар бўйича аванс тўловлари миқдори 2021 йилнинг январ-апрелига нисбатан 81,3 фоизга ёки 282 млрд тенгега ошган. Йирик кон-металлургия корхоналарини солиқ маъмуриятчилигига доир чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Умуман олганда, бюджетга қўшимча 303 млрд тенге , шу жумладан солиқ маъмуриятчилиги чоралари ҳисобидан 29 млрд тенге тушди», — тушунтирди вазир.

Хом нефт бўйича экспорт божхона тўловлари бўйича режанинг ортиғи билан бажарилишига январ-апрел ойларида хом нефт ставкаларининг 42 фоизга ошиши ва тенгенинг АҚШ долларига нисбатан курсининг ўзгариши сабаб бўлди. Солиқ текширувлари бўйича қарздорликни тўлаш ҳисобига қимор бизнеси бўйича солиқ режаси ортиғи билан бажарилди.

«Маҳаллий бюджетларнинг даромадлари 127,1 фоизга бажарилиб, 1 трлн 719 млрд тенгени ташкил этди. Манғистау вилоятидан ташқари барча вилоятларда даромадлар режалари ортиғи билан бажарилди», — деди Молия вазири.


Янгиликлар

Архив