Жорий йилда Қозоғистоннинг йирик шаҳарларида 5G ни ишга тушириш режалаштирилган

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Истиқболли қишлоқ аҳоли пунктларида мобил интернет сифати яхшиланади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Истиқболли қишлоқ жойларда «рақамли тенгсизлик»ни бартараф этиш учун мобил интернет сифати яхшиланади. Шунингдек, йирик шаҳарларда 5G алоқа технологияларини йўлга қўйиш ва олис аҳоли пунктларини интернет билан таъминлаш учун геостационар бўлмаган сунъий йўлдош тизимларини ишга тушириш режалаштирилган», - деди Алихан Смаилов.

Шунингдек, у туризм соҳасида мамлакатнинг асосий туристик йўналишларида инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини таъкидлади. Карантин чекловлари бекор қилиниши билан, жорий йилда 500 мингга яқин сайёҳни жалб этиш режалаштирилган.

Логистика ва савдо соҳасида трансчегаравий хабларни ривожлантириш бўйича ягона стратегия қабул қилинади, шунингдек, миллий электрон тижоратни рағбатлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш кўзда тутилган.

«Магистрал темир йўл тармоқларининг ўтказувчанлиги оширилади, шунингдек, логистика хизматлари нархи пасаяди», - дея қўшимча қилди Алихан Смаилов.


Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар