Жорий йилда Қозоғистоннинг яна 55 та аҳоли пункти газ билан таъминланади

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йилда яна 55 та аҳоли пункти газ билан таъминланади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Энергетика вазири Болат Ақшолақов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Газлаштиришнинг асосий схемасини молиялаштириш бюджет маблағлари, газ ва газ таъминоти соҳасидаги миллий оператор – «Қазақгаз»нинг даромадлари ва Қозоғистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа молиявий манбалар ҳисобидан амалга оширилади. Лойиҳаларни бюджетдан молиялаштириш ҳажмининг ошиши газ таъминоти даражасини 11 фоизга оширди ёки 2018 йилдан буён қўшимча 2,6 миллион киши газдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди», - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, жорий йилда 76 та лойиҳани амалга ошириш учун 73,9 млрд тенге ажиратиш режалаштирилган.

«Бу 160 минг аҳоли истиқомат қиладиган 55 та аҳоли пунктини газ билан таъминлаш имконини беради. 2023 йил охирида бутун мамлакат бўйлаб газ таъминоти 60 фоиз даражасида бўлиши кутилмоқда», - деди Болат Ақшолақов.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар