Жорий йилда Қозоғистоннинг магистратура ва докторантура йўналишларига қанча ватандош ўқишга кирди
30 Декабрь 12:41

Жорий йилда Қозоғистоннинг магистратура ва докторантура йўналишларига қанча ватандош ўқишга кирди

NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилда 132 нафар ватандош стипендия дастури бўйича Қозоғистон ОТМларига ўқишга қабул қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Мажилис депутатлари саволига жавобан маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, 2019 йилдан Марказий Осиё давлатларидан келган хорижликлар, шу жумладан Қозоғистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар учун Қозоғистон ОТМларида ўқиш учун стипендия дастури йўлга қўйилган.

– Айтиш жоизки, стипендия дастури бўйича ватандошлар нафақат бакалавриат, балки ОТМдан кейинги таълим йўналишларига ҳам суҳбатлар натижаларига кўра қабул қилинади. 2021 йилда стипендия дастурига 132 нафар талаба қабул қилинди. 100 нафар бакалавр, 22 нафар магистратура ва 10 нафар докторант, шунингдек, уч йил давомида Франция, Литва, Россия Федерацияси ва Қирғизистондан 33 нафар ватандош академик ҳаракатчанлик доирасида қабул қилинди», — деди Ерали Тоғжанов.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Янгиликлар

Архив