Жорий йилда қозоғистонликларга ногиронлик ва боқувчисини йўқотган ойлаларга 364 млрд тенгедан ортиқ нафақа тўланди

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг 10 ойида қозоғистонликларга ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик бўйича нафақалари кўринишида 364 миллиард тенгедан ортиқ маблағ тўланди. 2022 йил октябр ойида ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларини тўлаш учун республика бюджетидан 28,3 миллиард тенге, боқувчисини йўқотганлик муносабати билан 8,4 миллиард тенге ажратилди. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

2022 йил 1 ноябр ҳолатига ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаси олувчилар сони 530,8 минг кишини, боқувчисини йўқотганлик бўйича – 171,7 минг нафарни ташкил этади.

Ногиронлиги ва боқувчисини йўқотган тақдирда давлат ижтимоий нафақаларининг миқдори ногиронлик гуруҳи ва сабабига, вафот этган (ҳалок бўлган) боқувчисининг қарамоғида бўлганлар сонига, шунингдек молиявий йил учун «Республика бюджети тўғрисида»ги қонунда белгиланган яшаш минимумига боғлиқ.

2022 йил 1 ноябр ҳолатига ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларининг ўртача миқдори 53 364 тенгени, боқувчисини йўқотганлик учун эса 48 877 тенгени ташкил этди.

Сўнгги хабарлар