Жорий йилда Қозоғистонга 200 мингга яқин хорижлик сайёҳ келди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонга 200 мингга яқин хорижий сайёҳ келди. Бу ҳақда Kazinform Маданият ва спорт вазирлигига таяниб хабар беради.

eQonaq ахборот тизими маълумотларига кўра, йил бошидан буён мамлакатга 195 минг 149 нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган. 2020 йил ноябр ойида ишга туширилган тизим ҳозирда 3 та республика аҳамиятига молик шаҳар ва 14 та вилоят марказини ўз ичига олади.

Жорий йилнинг ўзидаёқ, статистик маълумотларга кўра, энг кўп хорижий сайёҳлар ташриф буюрган ҳудудлар:

- Алмати (73 012 киши);

- Нур-Султан (44 859 киши);

- Қизилўрда вилояти (9735 нафар);

- Манғистау вилояти (9384 киши).

Уларнинг 67 фоизини Россия Федерациясидан, 16 фоизини Ўзбекистондан, 6 фоизини Туркиядан, 4 фоизини ХХРдан, 7 фоизини бошқа давлатлардан келган сайёҳлар ташкил этади.

Сўнгги хабарлар