Жорий йилда Қозоғистонда шампунь ишлаб чиқариш 80 фоизга ошди

Фото: Фото: shutterstock.com
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда шампунь ишлаб чиқариш 79,6 фоизга ошди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий статистика бюросига таяниб.

2023 йилнинг январь-март ойларида Қозоғистонда 152,7 тонна шампунь, жингалаклаш ёки соч турмаклаш учун воситалар ишлаб чиқарди.

Шундай қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 79,6 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, импорт қилинадиган маҳсулотлар улуши ҳамон устунлик қиляпти, сочни парвариш қилиш воситаларининг 97,5 фоизи чет элдан импорт қилинади.

Биринчи чоракда 6 минг тоннадан ортиқ шампунь ва соч турмаклаш ёки жингалаклаш учун воситалар импорт қилинди.


Сўнгги хабарлар