Жорий йилда Қозоғистонда маҳаллий сайёҳлар сони 6 млндан ошади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда туристик мавсумда Қозоғистон бўйлаб 6 млндан ортиқ маҳаллий сайёҳ саёҳат қилади деб тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда «Kazakh Tourism» АЖ миллий компанияси бошқарувчи директори Даниел Сержанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатимизда сайёҳлик мавсуми бошланмоқда. Жорий йилда бизнинг прогнозларимизга кўра, 6 миллиондан ортиқ маҳаллий сайёҳ мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилади ва дам олади. Бу кўрсаткич ундан ҳам ошиб кетиши мумкин. Маҳаллий сайёҳлар оқимини биламиз, энди мақсад сифатни ошириш. Яъни сайёҳлар учун шароит яратиш, уларга сифатли хизмат кўрсатиш. Шунингдек, туризмни тизимли, уюшган ҳолда ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, чет эллик сайёҳлар ҳам бор. Умуман олганда, Қозоғистонга энг кўп хорижий сайёҳлар Россия ва МДҲ давлатларидан келади», - деди Даниел Сержанов.

«Kazakh Tourism» АЖ бошқарувчи директорининг таъкидлашича, ички туризмни ривожлантириш учун араб давлатларидан сайёҳларни жалб этишга эътибор қаратилмоқда.

«Ҳозирда Россиядан келаётган сайёҳлар сони ўтган йилга нисбатан 7 баробарга ошди. Келгусида бу кўрсаткич янада ортади. Шу кунларда Омск, Новосибирск, Екатеринбург, Санкт-Петербург ва Москвада Қозоғистон туризми тақдимоти бўлиб ўтмоқда», - деди у.


Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар