Жорий йилда Қозоғистонда инватакси хизматига 3,5 млрд тенге ажратилади

Фото:
ASTANA. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистонда ногиронлиги бўлган шахслар учун инватакси хизматларига маҳаллий бюджетлардан 3,5 млрд тенге ажратилади, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда Ҳукумат раҳбари Алихан Смаилов Сенат депутатлари саволига берган жавобида маълум қилди.

«2022 йилда 19 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахсга инватакси хизмати кўрсатилди. Уларнинг 6 мингдан ортиғи ногиронлар аравачасидан фойдаланади.

2023 йилда инватакси хизматларини кўрсатиш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 3 503,6 млн тенге (2022 йилда 2735,0 млн тенге) назарда тутилган», - деб ёзади Бош вазир.

Алихан Смаиловнинг эслатишича, ушбу хизмат тури асосан маҳаллий ҳокимликлар томонидан тартибга солинади.

«Қоидага мувофиқ, маҳаллий бюджет имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг қарори билан инватакси хизмати олувчилар тоифасини ҳамда инватакси хизмати кўрсатувчи объектлар ва йўналишлар рўйхатини кенгайтиришга рухсат берилган. Шу билан бирга, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари инватакси ташиш заруриятини инобатга олган ҳолда, етказиб берувчи билан шартнома тузишда иш режимини белгилаши мумкин», - дейилади жавобда.

Сўнгги хабарлар