Жорий йилда Қозоғистонда чегара ёнидаги 140 та қишлоқда 290 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

Фото:
ASTANA. Kazinform – Бугун ҚР Миллий иқтисодиёт вазири вазифасини бажарувчи Алибек Қуантиров чегарага яқин қишлоқларни ривожлантириш режаси ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатимизда 1 миллион 700 минг аҳоли истиқомат қиладиган 65 туманда жами 1283 та чегара ёнида жойлашган қишлоқлар бор. «Қишлоқ – юрт бешиги» лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2023 йилда чегарага яқин 140 та қишлоқда 290 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган», – деди А.Қуантиров ҚР Президентининг Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлисининг очилишида берган вазифалари ижросини муҳокама қилишга бағишланган Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, 2023-2027 йилларда қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришнинг янги концепциясида чегарага яқин ҳудудларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Масалан, Концепция доирасида ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмасини қуриш ва таъмирлаш, маҳаллий радио ва телеканалларнинг рақамли эшиттиришларини таъминлаш, ишчи кучи етишмайдиган чегара ёнидаги қишлоқларда яшовчи фуқароларнинг иш ҳақига қўшимча маош қўшиш имконияти кўзда тутилган. Бундан ташқари, савдо нуқталари инфратузилмасини ривожлантириш режалаштирилган.

«Қишлоқ депозити» лойиҳасини амалга ошириш бутун қишлоқ, жумладан, чегарага яқин ҳудудлари аҳолиси даромадларини оширишга хизмат қилади. Шу мақсадда ҳар бир қишлоқ туманининг йўналишини белгилаб, саралаш ишлари олиб борилмоқда, шунингдек, шахсий ёрдамчи фермер хўжаликларига микрокредитлар ажратиш, транспорт кооперативларини ташкил этиш, лизинг асосида техника ва ускуналар билан таъминлаш кўзда тутилган, – деди А.Қуантиров.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар