Жорий йилда Қозоғистонда 9 та халқаро йўналишга рейслар очилади

Фото:
ASTANA. Kazinform - Жорий йилда Қозоғистондан хорижий шаҳарларга 9 дан ортиқ рейс очилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Алмаз Идирисов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда ҳаво транспортида йўловчилар оқими тикланди (коронавирус пандемиясидан кейин) ва бу йўналишда барқарор ўсиш кузатилмоқда. 2022 йилда 11 миллион йўловчи ташилди, бу ўтган йил даражасидан (9,4 миллион йўловчи) 17 фоизга кўпдир. Халқаро рейслар 28 та давлат ўртасида 104 та ҳаво йўналиши бўйича ҳафтасига 477 рейс частотаси билан амалга оширилади. Ҳаво қатновини ошириш бўйича тегишли чоралар кўрилди, «очиқ осмон» режими жорий этилди», – деди А. Идирисов.

Унинг таъкидлашича, жорий йилда 9 дан ортиқ йўналишда рейслар очилади. Шу муносабат билан Маскат, Париж, Куала-Лумпур, Тель-Авив, Карачи, Лаҳор, Самарқанд, Прага, Мумбай каби шаҳарлар қамраб олинади.

Аввал хабар қилинганидек, бир қатор хорижий авиакомпаниялар ҳам Қозоғистон билан ҳаво қатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар