Жорий йилда Қозоғистонда 6 та жаҳон университетининг филиаллари очилади

None
ASTANA. Kazinform - Бу йил Қозоғистонда бир қанча жаҳон университетларининг филиаллари очилади. Шундай қилиб, яқин 3-5 йил ичида маҳаллий олий таълим соҳасида жиддий ўзгаришлар юз беради. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, мамлакатимизда жаҳон андозалари даражасидаги олий ўқув юртларининг филиаллари очилмоқда. Бу борадаги ишлар давом эттирилади. Ўтган йили мамлакатимизда хорижий олий таълим муассасаларининг 4 та филиали очилган бўлса, жорий йилда 6 та филиал очилади. Хусусан, Қорқит ота Қизилўрда университети ёнида Сеул миллий фан ва технология университетининг филиали очилади. Давлат раҳбарининг Хитойга ташрифи 18-19 май кунларига режалаштирилган. Мазкур ташриф доирасида Хитойнинг Тяньцзинь ва Сиань миллий технология университети билан филиал очиш бўйича шартнома имзоланади», - деди Саясат Нурбек Астанадаги Осиё университетлари альянси форумида.

Вазирнинг сўзларига кўра, яқин 3-5 йил ичида олий таълимнинг мазмуни ва кўриниши сезиларли даражада ўзгаради. Олий таълим соҳасида рақобат кучаяди.

«Ёшларимиз дунёнинг етакчи университетлари филиалида таҳсил олиш имкониятига эга. Улар орасида АҚШ, Буюк Британия, Германия, Хитой, Жанубий Корея, Туркия ва бошқа давлатлар университетлари бор», - деди вазир.

Аввалроқ Ҳукумат раҳбари Алихан Смаилов 2029 йилга бориб мамлакатда 9 та жаҳон университетининг филиаллари очилиши ҳақида маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Астана шаҳрида Осиё университетлари альянси форуми бўлиб ўтмоқда.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар