Жорий йилда Қозоғистонда 5 миллион гектар ер давлат мулкига қайтарилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан йил бошидан бери фойдаланилмаган ёки қонунбузарлик билан берилган 904 минг гектар ер давлатга қайтарилди, ўтган йили 430 минг гектар ер қайтарилди, деб хабар бермоқда Kazinform.

Вазирлик маълумотларига кўра, йил охиригача фойдаланилмаётган яна 5 миллион гектар қишлоқ хўжалиги ерларини қайтариш режалаштирилган.

«Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, фойдаланилмай қолган ва қонунга зид равишда берилган ерларни қайтариш бўйича ишчи комиссия тузилди. Айни пайтда бир вақтнинг ўзида бир нечта йўналишлар бўйича ишлар олиб борилмоқда: барча ҳудудларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат органларини жалб этган ҳолда идоралараро гуруҳлар тузилган; Қишлоқ хўжалиги вазирининг Ер ресурсларини бошқариш қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан 7,45 миллион гектар майдондаги 2584 та субъектга нисбатан «оммавий хавф» доирасида текширишлар ўтказишни назарда тутувчи буйруғи қабул қилинди. 1 миллион 517 минг гектар майдонда ердан фойдаланувчиларнинг 601 та режасидан ташқари текшируви ўтказилди, 680,9 минг гектар ерга оид яна 57 та материал Бош прокуратура ҳузуридаги Ҳуқуқий статистика ва махсус ҳисобга олиш қўмитасида рўйхатдан ўтказиш босқичида»

, - дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда 210 минг гектар майдонда ердан фойдаланувчиларнинг 177 та режадан ташқари текшируви қайд этилган.

Давлатга қайтарилган ерлар кейинчалик аграр соҳа вакилларига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бевосита фойдаланиши учун (ҳокимликлар орқали) берилади.


Сўнгги хабарлар