+7 (701) 759 90 19
USD 426.77 EUR 509.95
RUB 5.89 CNY 66.34
Янгиликлар

Жорий йилда Қозоғистонда 3 та нефт-кимё заводи ишга туширилади

16 Март 11:29
Баҳам кўринг:
Жорий йилда Қозоғистонда 3 та нефт-кимё заводи ишга туширилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда Атирау вилояти ва Чимкентда 3 та нефт-кимё заводи ишга туширилиши керак. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Нефть қимматлашиб бормоқда: 2019 йилдан бери илк марта 1 баррели 75 доллардан ошди Қасим-Жомарт Тоқаев «ЛУКОЙЛ» нефть компанияси президентини қабул қилди

«Углеводородларга жаҳон нархларининг беқарорлиги технологик жиҳатдан мураккаб тармоқларга устувор аҳамият беради. Йўл харитасига кўра, 2025 йилда экспортга йўналтирилган нефт-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 9 баравар кўпайишини таъминлаш керак», - деди Бош вазир.

Шу муносабат билан, Асқар Мамин Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига бу йил 3 та нефт-кимё заводини фойдаланишга топширишни топширди.

«Энергетика вазирлигига «Самуриқ-Қазина» билан биргаликда, жорий йилда Атирау вилояти ва Чимкентда 3 та нефт-кимё заводини ишга туширишни топшираман. Умуман олганда, бу нефт-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқаришни 400 минг тоннага етказади», - деди Бош вазир.

Муаллиф: Марлан Жимебай



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив