Жорий йилда Қозоғистонда 3 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди

None
ASTANA. Kazinform – 2023 йил бошидан буён 3000 дан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди, дея хабар беради Kazinform.

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумот беришича, 2023 йил 1 март ҳолатига кўра, 3 134 нафар этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомига эга бўлган. 1991 йилдан бери республикага жами 1 миллион 110,1 минг этник қозоқ қайтди.
«Йил бошидан буён Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярми (50 фоизи) Ўзбекистондан, 16,3 фоизи Хитойдан, 15,9 фоизи Россиядан, 8,4 фоизи Туркманистондан, 4,5 фоизи Мўғулистондан ва 4,9 фоизи бошқа давлатлардан келган. Этник қозоқлар асосан Алмати (27%), Манғистау (16,6%), Туркистон (7,1%) ва Жамбил (3,6%) вилоятларига, шунингдек, Астана (10,5%), Алмати (7,6%) ва Чимкент (6,5%)шаҳарларига келган», – дея маълум қилди вазирлик.
Жорий йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, этник ватандошлар сонининг 69,1 фоизини меҳнатга лаёқатли ёшдаги, 22,7 фоизини меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар, 8,2 фоизини пенсионерлар ташкил этади.
Меҳнатга лаёқатли ватандошларнинг 20,1 фоизи олий маълумотли, 40,9 фоизи ўрта махсус маълумотли, 35,2 фоизи умумий ўрта маълумотли бўлиб, 3,8 фоизи маълумотсиздир.


Сўнгги хабарлар