Жорий йилда Қозоғистонда 28 минг чет эллик ходимга квота берилди

26 Сентябрь, 20:57
Жорий йилда Қозоғистонда 28 минг чет эллик ходимга квота берилди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Тамара Дуйсенова Россиядан мамлакатга қанча одам меҳнат қилиш мақсадида келганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Йил бошидан буён Қозоғистонга Россиядан 262 мингга яқин одам келган. Улардан 6518 нафари «ишлаш» мақсадини кўрсатган. Иккинчидан, бизда 8,7 миллион кишини иш билан таъминланган. Хориждан қанча мутахассис таклиф қилаётганимизни ҳисобга олсак, бу йил 28 минг хорижий ишчига квота берилган, ҳозирча атиги 15 минг кишига рухсат берилди. Бизда ЕОИИ давлатлари ҳудудида истиқомат қилувчилар учун квота йўқ, Қозоғистон фуқаролари у ерда рухсатномасиз ишлаши мумкин, бу давлат фуқаролари эса рухсатномасиз бизга ишлаш учун келишлари мумкин»

, — деди вазир.

Т. Дуйсенованинг сўзларига кўра, пандемиядан олдин ҳам Россия Федерациясидан 24 816 киши, кейин 2019 йилда 30 000, 2020 йилда 33 000, ўтган йили эса 32 000 га яқин киши келган.

«Биздаги маълумотларга кўра, келиш ва кетишларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатга ишлаш мақсадида келган ва бозорда 25 301 нафар россиялик бор эди. Йил бошидан буён келган 6 минг кишини қўшсак, 31 мингга яқин россиялик меҳнат қилмоқда. Умуман олганда, Қозоғистонга ишлаш учун келган одамлар мониторинг қилинади, тегишли ахборот тизимлари мавжуд ва улар миллий меҳнат бозоримизга кучли таъсир кўрсатиши мумкинлигидан қўрқишнинг ҳожати йўқ. Айни пайтда ёшларимизни иш билан таъминлаш борасида жиддий иш олиб боряпмиз ва ҳозиргача бутун электрон меҳнат биржасини рақамлаштирдик»

, — деди Тамара Дуйсенова.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар